Bosh sahifa/Yangiliklar/Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ахборот хати №06/04-01-01-32/2987 «30» декабрь 2021 йилдан

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ахборот хати

Ўзбекистон Республикасининг “2022 йил учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети тўғрисида”, “Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонунлари, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасининг “2022 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги Қонуни ижросини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги 2022 йилда юридик ва жисмоний шахсларга солиқ солиш тартибига киритилган асосий ўзгаришларни маълум қилади.

 

Солиқ ставкалари бўйича: Қўшилган қиймат солиғи (15%), фойда солиғи (15%, алоҳида тоифалар учун – 20%), жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи (12%), қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар учун ер солиғи (0,95%), ижтимоий солиқ (бюджет ташкилотлари – 25%, қолганлар – 12%), айланмадан олинадиган солиқ (базавий ставка – 4%) бўйича ставкалар сақланиб қолинмоқда.

Қўшилган қиймат солиғи бўйича:

  1. Солиқни ҳисоблаш ва тўлаш тартиби, шунингдек солиқ ставкаси сақлаб қолинмоқда.
  2. Тушумидан қатъий назар ҚҚС тўловчи корхоналар доираси солиқ маслаҳатчилари ташкилотлари, аудиторлик ташкилотлари ва нотижорат (шу жумладан бюджет) ташкилотлари ҳисобига кенгайтирилмоқда. Бунда нотижорат ташкилотлари фақатгина тадбиркорлик фаолиятини амалга оширган тақдирда ҚҚС тўловчиси ҳисобланадилар.

Қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчилари ҚҚС тўлаши лозим бўлган суғориладиган қишлоқ хўжалиги экин майдони эллик гектардан йигирма беш гектаргача пасайтирилмоқда.

  1. Қуйидагилар бўйича имтиёзлар бекор қилинмоқда.

жисмоний тарбия ва спорт ташкилотлари хизматлари (бюджет ташкилотлари томонидан кўрсатиладиган жисмоний тарбия ва спорт хизматлари бундан мустасно);

қиймати қатъий суммада белгиланган банк операциялари.

  1. Молиявий ва суғурта хизматларини кўрсатувчи юридик шахсларга бир ойда бир марта ҳисобварақ-фактурани тақдим этиш ҳуқуқи берилди.

Шу муносабат билан Солиқ кодексида улар учун хизматлар кўрсатилган календар ойининг охирги куни товарларни (хизматларни) реализация қилиш бўйича айланмани амалга ошириш санаси деб ҳисобланиши белгиланмоқда.

  1. Илгари товарларни (хизматларни) олиш чоғида ҳисобга олиш учун қабул қилинган, ҚҚС суммасига тузатиш киритилиши лозим бўлган ҳолатлар рўйхати кенгайтирилди. Ушбу товарлар солиқ органларида ҳисобга қўйилмаган шартномалар асосида ижарага олинган ёки бепул фойдаланилаётган кўчмас мулк объектларида сақланганда ҳам ҳисобга олинган ҚҚСга тузатиш киритилади.
  2. Экспорт қилинадиган товарлар учун ишлатилган, ҳақиқатда олинган товарлар (хизматлар) бўйича тўланиши лозим бўлган (тўланган) ҚҚС суммасини солиқ тўловчининг Ўзбекистон Республикасидаги банк ҳисобварағига чет эл валютаси тушуми келиб тушишидан қатъи назар ҳисобга олиш тартиби белгиланди.

Ушбу норма охирги бир йил давомида валюта тушумларини ўз вақтида таъминлаб келаётган ва экспорт шартномалари бўйича муддати ўтган дебитор қарздорлиги бўлмаган интизомли солиқ тўловчиларга татбиқ этилади.

 

Товарлар «экспорт» божхона режими остида чиқарилган кундан эътиборан 180 календарь куни ичида валюта тушуми ёки унинг бир қисми экспорт қилувчининг Ўзбекистон Республикаси тижорат банкларидаги ҳисобварағига келиб тушмаган тақдирда, қўшилган қиймат солиғининг ҳисобга олинган суммаси ёки унинг мос қисми белгиланган тартибда ҳисобдан чиқарилади.

  1. Қўшилган қиймат солиғининг салбий суммасини ўрнини қоплаш (қайтариш) учун солиқ органларига ариза билан алоҳида мурожаат қилиш ҳақидаги мажбурий талаб бекор қилинмоқда.

Солиқ тўловчи ўрни қопланиши лозим бўлган солиқ суммасини қайтаришга доир солиқ ҳисоботини тақдим этишда солиқ органларини бу ҳақда хабардор қилган ҳолда, солиқнинг салбий суммаси ўрнини қоплаш (қайтариш) учун мурожаат қилиш ҳуқуқига ҳам эга бўлади.

  1. Барча тоифадаги қўшилган қиймат солиғи тўловчилари учун ягона солиқ даври этиб бир ой белгиланмоқда.
  2. 2022 йилнинг 1 апрелдан 31 декабрга қадар тажриба тариқасида “Навоий кон-металлургия комбинати” АЖ, “Олмалиқ кон-металлургия комбинати” АЖ ва “Uzbekistan Airways” АЖ мисолида шундай тартиб жорий этиладики, унга кўра ҚҚС салбий суммаси товарларни импорт қилишда тўланиши лозим бўлган солиқ суммасига камайтирилади.

Акциз солиғи бўйича:

  1. Акциз солиғини ҳисоблаш ва тўлаш тартиби сақлаб қолинмоқда. Қатьий суммада белгиланган акциз солиғи ставкалари 2022 йил 1 июндан ўртача 10 фоизга индексация қилинмоқда.

Шу тариқа, ишлаб чиқариладиган алкоголь ва тамаки маҳсулотларига 2021 йил октябрь ойидан белгиланган солиқ ставкалари 2022 йил 1 июнга қадар сақлаб қолинади.

  1. Нефть маҳсулотлари, шу жумладан якуний истеъмолчига сотиладиган нефть маҳсулотларига солиқ ставкалари бир марта 2022 йил 1 июндан 10% га индексация қилинмоқда.
  2. Полиэтилен гранулаларига акциз солиғи ставкаси, уларни импорт қилишда ҳам жорий қилган ҳолда 20 фоиздан 10 фоизгача пасайтирилмоқда.
  3. Суюлтирилган газ ишлаб чиқарувчиларига акциз солиғи бекор қилинмоқда.

Фойда солиғи бўйича:

  1. Солиқ тўловчилар сафи, солиқ ставкалари, солиқни ҳисоблаб чиқариш тартиби ва солиқ ҳисоботини топшириш муддатлари сақлаб қолинмоқда.
  2. 2022 йил 1 январдан фойда солиғини ҳисоблаш мақсадида амортизация қилинадиган активларни тан олишнинг алоҳида тартиби жорий қилинмоқда. Фойда солиғи бўйича солиқ базасини аниқлаш мақсадида
 

амортизация қилинадиган активларга Солиқ кодексда келтирилган мезонларига жавоб берадиган асосий воситалар ва номоддий активлар киритилади.

Бирлик (тўплам) учун қиймати базавий ҳисоблаш миқдорининг 50-баравари миқдоридан юқори бўлган, солиқ тўловчида мулк ҳуқуқи асосида турган ва солиқ тўловчи томонидан товарларни ишлаб чиқаришда (хизматлар кўрсатишда) ёки маъмурий-бошқарув эҳтиёжлари учун узоқ вақт (давомийлиги ўн икки ойдан ортиқ вақт) мобайнида фойдаланиладиган мол- мулк солиқ солиш мақсадларида асосий восита деб эътироф этилади. Бунда, солиқ тўловчига солиқ даври учун солиқ солиш мақсадларидаги ҳисоб сиёсатида мол-мулк қийматини асосий воситалар таркибида ҳисобга олиш учун мол-мулкнинг энг кам чегарасини белгилаш ҳуқуқи берилди.

Солиқ тўловчининг товарлар ишлаб чиқаришда (хизматлар кўрсатишда) ёки маъмурий-бошқарув эҳтиёжлари учун узоқ вақт (давомийлиги ўн икки ойдан ортиқ вақт) мобайнида фойдаланиладиган интеллектуал фаолият натижалари ва бошқа интеллектуал мулк объектлари (уларга бўлган мутлақ ҳуқуқлар) номоддий активлар деб эътироф этилади.

Амортизация қилинадиган активнинг бошланғич қийматини аниқлаш тартиби, бошланғич қийматнинг ўзгаришлари, шунингдек амортизация қилинадиган актив бўйича амортизацияни ҳисоблаш тартиби белгиланмоқда.

Хусусан, амортизация қилинадиган активларнинг дастлабки қийматига қарз мажбуриятлари бўйича фоизлар киритилмайди. Ижарага берувчининг (қарз берувчининг) розилиги билан ижарага ва (ёки) бепул фойдаланишга берилган амортизация қилинадиган активга ижарага олувчи (қарз олувчи) томонидан амалга оширилган ажратиб бўлмайдиган яхшилаш шаклидаги, қиймати ижарага берувчи (қарз берувчи) томонидан қопланмайдиган капитал қўйилмалар ҳам амортизация қилинадиган актив деб эътироф этилади.

Амортизацияни ҳисоблашнинг вақтинча тўхтатиб туриш тартиби жорий қилинмоқда, хусусан, ўн икки ойдан ортиқ вақт реконструкция қилишда ёки модернизациялашда, бундан реконструкция қилиш ёки модернизациялаш жараёнида бундай активдан солиқ тўловчи томонидан ўз фаолиятида фойдаланилиши давом эттириладиган ҳоллар мустасно.

Ўзбекистон Республикаси асосий фондларининг статистик таснифлари ҳисобга олинган ҳолда амортизация қилинадиган активлар гуруҳи қайта кўриб чиқилди ва амортизациянинг йиллик нормалари (фоиз ҳисобида) ўртача 2 бараварга оширилди.

Фойда солиғини ҳисоблаб чиқаришда қўлланиладиган амортизация ажратмаларининг йиллик нормалари жадвалда келтирилган.

Гуруҳлар тартиб рақами

Кичик гуруҳлар тартиб
рақами

 

Амортизация гуруҳларининг (кичик гуруҳларининг) номи

Амортизациянинг нормаси,
фоизларда
I
 
Бинолар ва иншоотлар
 
 
1
Бинолар
5
 
2
Иншоотлар
10
II
 
Қувурлар, электр узатиш ва телекоммуникациялар линиялари
15
III
 
Машиналар ва ускуналар (транспорт ускуналаридан ташқари)
20
IV
 
Транспорт ускуналари
 
 
1
Ҳаво ва космик учиш аппаратлари ва улар билан боғлиқ ускуналар, кемалар ва қайиқлар, локомотивлар ва ҳаракатдаги таркиб (темир йўл таркиби)
 
 
10
 
2
Автотранспорт воситалари, автомобиль кузовлари (корпуслари), тиркамалар ва ярим тиркамалар, бошқа
транспорт ускуналари
 
20
V
 
Компьютерлар ва периферия ускуналари
40
VI
 
Бошқа гуруҳларга киритилмаган амортизация қилинадиган активлар
15

Келтирилган амортизация нормалари фақатгина фойда солиғини ҳисоблаб чиқаришда қўлланилади. Бунда, бухгалтерия ҳисоби мақсадларида бухгалтерия тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда амортизация ҳисоблаш усуллари қўлланилади.

Шу билан бирга, солиқ тўловчиларга Солиқ кодексида белгиланган меъёрлардан паст миқдорларда амортизация ҳисоблаш ҳуқуқи берилган, яъни бухгалтерия тўғрисидаги қонунчиликка асосан.

Амортизация қилинадиган активнинг чиқиб кетишидан олинадиган молиявий натижа (фойда ёки зарар) амортизация қилинадиган активнинг чиқиб кетишидан олинадиган даромаддан унинг қолдиқ қийматини чегириб ташлаш орқали аниқланади.

2020 йил 31 декабрь ҳолатига кўра солиқ тўловчида мавжуд бўлган амортизация қилинадиган активларнинг қолдиқ қиймати бундай амортизация қилинадиган активларнинг бошланғич (тикланиш) қиймати ва 2021 йил 1 январгача ҳисобланган (жамғарилган) амортизация суммаси ўртасидаги фарқ сифатида аниқланади. 2020 йилнинг 31 декабридан кейин ишга туширилган амортизация қилинадиган активнинг қолдиқ қиймати унинг бошланғич қиймати ва солиқни ҳисоблаб чиқариш мақсадида ҳисобланган (жамғарилган) амортизация суммаси ўртасидаги фарқ сифатида аниқланади.

  1. Амортизация нормаларини ошириш билан бир қаторда бир марталик
 

инвестициявий чегирмалар (амортизация мукофотлари) миқдори бинолар учун 5 фоиздан 10 фоизгача, янги технологик ускуналар учун эса 10 фоиздан 20 фоизгача оширилмоқда.

Инвестицион чегирма амортизация қилинадиган активнинг бошланғич қийматига нисбатан қўлланилади ва амортизация харажатлари сифатида акс эттирилади.

Амортизация қилинадиган актив у бўйича инвестициявий чегирма қўлланилган санадан эътиборан уч йил ичида реализация қилинган, бепул берилган ва бошқача тарзда чиқиб кетган тақдирда, инвестициявий чегирманинг амал қилиши бекор қилинади (бундан амортизация қилинадиган активнинг фавқулодда вазиятлар туфайли чиқиб кетиши мустасно). Бунда, бундай активнинг чиқиб кетиши рўй берган ҳисобот (солиқ) даврида инвестициявий чегирма жамғарилган амортизация суммасига камайтирилади.

  1. Зарарларни жорий солиқ даври солиқ базасининг 60фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорда 10 йил мобайнида келгусига ўтказиш бўйича чекловлар бекор қилинмоқда.
  2. Тижорат банклари томонидан шакллантирилаётган захиралар Марказий банк томонидан белгиланган нормалар 80 фоизи миқдорида фойда солиғи ҳисобланганда харажатларга киритилади.
  3. Ўқув-тарбия муассасаларига ёки етим болаларга ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларга моддий ёрдам кўрсатишга харажатлар чегириладиган харажатлар деб ҳисобланади.
  4. Фаолиятини доимий муассаса орқали амалга оширувчи норезидентнинг солиқ тўлангандан кейин ўз тасарруфида қоладиган соф фойдаси дивидендларга тенглаштирилади ва 10 фоиз солиқ ставкаси бўйича солиққа тортилади.

Соф фойда деганда жами даромад ва доимий муассаса фаолияти билан боғлиқ харажатлар ўртасидаги фарқ тушунилади. Бунда жорий солиқ даври учун соф фойда айни бир доимий муассаса доирасида аввалги солиқ даврларида кўрилган зарарнинг (зарарларнинг) умумий суммасига, башарти илгари бундай зарар (зарарлар) соф фойдани аниқлашда ҳисобга олинмаган бўлса, камайтирилади.

  1. Фойда солиғини ҳисоблашда ижобий ва салбий курс фарқларини аниқлаш тартиби белгиланмоқда.

Валюта қимматликлари тарзидаги мол-мулкни ва қиймати чет валютасида ифодаланган талаб қилиш тарзидаги мол-мулкни қўшимча баҳолашда ёки қиймати чет эл валютасида ифодаланган мажбуриятларнинг қийматини пасайтиришда юзага келадиган курсдаги фарқ ижобий фарқ деб эътироф этилади.

 

Валюта қимматликлари тарзидаги мол-мулкнинг ва қиймати чет валютасида ифодаланган талаб қилиш тарзидаги мол-мулкнинг қийматини пасайтиришда ёки қиймати чет эл валютасида ифодаланган мажбуриятларни қўшимча баҳолашда юзага келадиган курсдаги фарқ салбий фарқ деб эътироф этилади.

Бунда, берилган (олинган) бўнакларни қайта баҳолашдан юзага келадиган курсдаги ижобий (салбий) фарқ солиқ солиш мақсадларида ҳисобга олинмайди.

  1. Солиқ органларига агар битимнинг нархи товарларнинг (хизматларнинг) бозор қийматидан паст бўлса айнан қўшилган қиймат солиғи каби фойда солиғи бўйича солиқ базасига тузатиш киритиш ҳуқуқи берилмоқда

Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи бўйича:

  1. Солиқ тўловчилар сафи, солиқ ставкалари, солиқни ҳисоблаб чиқариш тартиби, шунингдек шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақларига 0,1 % ажратмалар ва солиқ ҳисоботини тақдим этиш муддати сақлаб қолинмоқда.
  2. Солиққа тортилмайдиган даромадлар таркиби қуйидагилар ҳисобига кенгайтирилмоқда:

ёш оила бўлган эр-хотиннинг олган ипотека кредитларини ҳамда улар бўйича ҳисобланган фоизларни тўлашга йўналтирилган иш ҳақига ва бошқа даромадлари. Ушбу солиқ имтиёзи эр-хотин ёки улардан бири белгиланган ёшга тўлгунига қадар, Солиқ кодексида квартираларнинг қиймати ва бюджетдан ажратилган субсидиялар бўйича белгиланган шартлар инобатга олинмаган ҳолда қўлланилади;

солиқ тўловчининг профессионал ва олий таълим ташкилотларида ўқиш учун тижорат банклари томонидан ажратилган таълим кредитларига (фоизлари билан) қоплашга йўналтирилган иш ҳақи суммалари ва бошқа даромадлари;

солиқ тўловчининг уй-жойларни талабаларга ижарага беришдан олинган даромадлари;

солиқ тўловчининг солиқ даври давомида базавий ҳисоблаш миқдорининг 8-бараваригача бўлган миқдордаги халқаро ташкилотларга аъзолик бадаллари ҳамда қайта тайёрлаш ва малака ошириш учун нодавлат таълим ташкилотларига йўналтирган иш ҳақи суммалари ва бошқа даромадлари.

Ижтимоий солиқ бўйича:

  1. Солиқ тўловчилар рўйхати, солиқ ставкалари, солиқни ҳисоблаб чиқариш тартиби ҳамда солиқ ҳисоботларини тақдим этиш муддатлари сақлаб қолинмоқда.
 
  1. Ҳунарманд” уюшмаси аъзоси бўлган ҳунармандчилик фаолияти субъектлари ижтимоий солиқни ҳар ойда тўлашдан бир йилда бир маротаба базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баробаридан кам бўлмаган миқдорда мажбурий тўловларни тўлашга ўтказилмоқда.
  2. 2022 йил 1 январдан 2023 йил 1 январга қадар республика туманларида (Тошкент шаҳри бундан мустасно) фаолият юритувчи якка тартибдаги тадбиркорлик субъектлари учун белгиланган ижтимоий солиқ ставкаси базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 фоизи миқдорида белгиланмоқда.

Юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ бўйича:

  1. Солиқ тўловчилар рўйхати, шунингдек юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқни ҳисоблаш ва тўлаш тартиби сақланиб қолинмоқда.

Мол-мулк солиғини ҳисоблаб чиқаришда бино ва иншоотлар бўйича солиқ базаси (линияли объектлар ва тугалланмаган қурилиш объектлари бундан мустасно) бу объектларга 1 кв. метр учун мутлақ миқдорда белгиланган минимал қийматдан паст бўлиши мумкин эмаслиги бўйича қуйидаги миқдордаги тартиб киритилмоқда:

Тошкент шаҳрида – икки миллион беш юз минг сўм;

Нукус шаҳрида ва вилоят марказларида – бир миллион беш юз минг сўм; бошқа шаҳарларда ва қишлоқ жойларда – бир миллион сўм. Бунда

Қорақалпоғистон   Республикаси   Жўқорғи  Кенгеси   ва   халқ   депутатлари

вилоятлар Кенгашлари белгиланган минимал қийматга, туманларнинг иқтисодий ривожланишига қараб 0,5 гача бўлган камайтирувчи коэффициент киритиши мумкин.

Агар объектнинг 1 кв. метри қиймати белгиланган минимал қийматдан паст бўлса, солиқ тўловчи кўчмас мулк объектлари қийматини мустақил баҳолашни амалга ошириш учун баҳоловчиларни жалб этишга ҳақли. Бунда мустақил баҳолаш натижалари солиқ базаси сифатида эътироф этилади.

Агар баҳолаш натижалари қиймати 1 кв.метр учун белгиланган минимал қийматдан кўп бўлиб чиқса, ушбу ҳолда солиқ тўловчилар солиқни ҳисоблаб чиқиш мақсадида, 1 кв.метр учун белгиланган минимал қийматни қўллаш ҳуқуқига эга.

Солиқ тўловчиларга қуйидаги ҳуқуқлар берилади:

а) 2022 йил учун юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ суммаси тўғрисидаги маълумотномани 2022 йил 1 февралга қадар кўчмас мулк объектларига 1 кв.метр минимал қиймат миқдорини ҳисобга олмаган ҳолда, 2022 йил учун юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ суммаси тўғрисидаги аниқлаштирилган маълумотномани 2022 йил 1 апрелга қадар, пеня ҳисоблаш кўринишидаги жавобгарлик чорасини қўлламасдан

 

тақдим этиш. Шунингдек, солиқнинг бир қисмини тўлаш ҳам 2022 йилнинг 1 февралига қадар амалга оширилади.

Бунда, солиқ тўловчилар 2022 йил 1 февралга қадар кадастр органлари билан кўчмас мулк объектлари майдонларини таққослашни амалга ошириш, шунингдек кўчмас мулк объектларини мустақил баҳолаш ўтказиш режалаштирилганлиги тўғрисида солиқ органларини хабардор қилишлари шарт;

б) 1 кв. метр объектнинг қиймати белгиланган минимал қийматдан кам бўлган тақдирда, кўчмас мулк қийматини 2022 йил 1 октябрга қадар мустақил баҳолашни ўтказиш, 2022 йил учун юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ суммаси тўғрисида аниқлаштирилган маълумотномани, шунингдек мустақил баҳолаш натижаларини мустақил баҳолаш якунлангандан кейин 30 кун давомида солиқ органларига тақдим этиш.

  1. Юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ ставкаси 2 фоиздан 1,5 фоизга пасайтирилмоқда. Шунингдек, норматив муддатда тугалланмаган қурилиш объектларига нисбатан солиқ ставкаси 4 фоиздан 3 фоизга камайтирилмоқда.

Юридик шахслар учун пасайтирилган солиқ ставкасини базавий солиқ ставкасига босқичма-босқич етказиш давом этмоқда. Бунинг учун Солиқ кодексининг 415-моддаси тўртинчи қисмида назарда тутилган объектларга нисбатан белгиланган пасайтирилган солиқ ставкаси 0,4 фоиздан 0,5 фоизгача оширилмоқда. Юридик шахслар учун пасайтирилган солиқ ставкаси аввал солиқ имтиёзлари берилган объектларга нисбатан 2020 йил 1 январдан киритилган.

  1. Қонун ҳужжатларида юридик шахсларнинг мол-мулкига нисбатан оширилган солиқ ставкаларини белгилаш йўли билан таъсирчан чоралар қўлланилиши мумкин бўлган объектларни солиққа тортиш тартиби сақланиб қолинмоқда. Бунда, ушбу объектларга Солиқ кодексининг 414-моддасида кўрсатилган солиқ имтиёзлари татбиқ этилмайди.
  2. Янги нефть ва газ қудуқларини, уларни фойдаланишга топширилган ойдан бошлаб, дастлабки икки йил давомида юридик шахсларнинг мол- мулкига солинадиган солиқдан озод этилиши назарда тутилмоқда. Ушбу солиқ имтиёз амал қилиш муддати якунлангандан кейинги уч йил давомида мазкур қудуқларга нисбатан белгиланган солиқ ставкасининг 50 фоизга камайтирилган ставкаси қўлланилади.

Жисмоний шахслардан олинадиган мол-мулк солиғи бўйича:

  1. Жисмоний шахслардан олинадиган мол-мулк солиқни ҳисоблаш ва тўлаш тартиби сақланиб қолинмоқда.
  2. Турар жой фонди объектларига, шунингдек кўп квартирали уйларга узвий боғлиқ бўлган автомашина турар жойларига 2021 йилда амал қилган солиқ ставкалари 1,1 бараварга индексация қилинмоқда. Бунга жисмоний
 

шахслар учун кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказувчи органлар томонидан 2018 йилда белгиланган солиқ солиш объектларининг (солиқ базасининг) кадастр қийматининг миқдори сақлаб қолинганлиги сабаб бўлмоқда.

2022 йилда жисмоний шахслар учун 2018 йилда белгиланган кадастр қийматидан келиб чиққан ҳолда ҳисобланган солиқ миқдори, 2021 йил учун ҳисобланган солиқ миқдоридан 1,3 баравардан ортиқ бўлиши мумкин эмас.

  1. Тадбиркорлик фаолияти учун ёхуд юридик шахсга ёки якка тартибдаги тадбиркорга ижарага беришда фойдаланиладиган солиқ солиш объектлари, шунингдек тадбиркорлик фаолияти ва (ёки) даромад олиш учун мўлжалланган, яшаш учун мўлжалланмаган кўчмас мулк объектларини солиққа тортиш тартиби ушбу объектларга юридик шахслар учун белгиланган мол-мулк солиғини қўллаган ҳолда (1,5 фоиз) сақланиб қолинмоқда.
  2. Қонун ҳужжатлари билан юридик шахслар учун назарда тутилган оширилган солиқ ставкаларини ўрнатиш йўли билан таъсир чоралари кўрилиши мумкин бўлган объектларни солиққа тортиш тартиби сақлаб қолинмоқда.
  3. Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни жисмоний шахслардан олинадиган мол-мулк солиғидан озод этиш назарда тутилмоқда. Ушбу имтиёз етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар учун улар йигирма уч ёшга тўлгунга қадар давлат томонидан ажратилган турар-жой хоналарига татбиқ этилади.

Ер солиғи бўйича:

  1. Юридик ва жисмоний шахслардан ер солиғини ҳисоблаш ва тўлаш тартиби, шунингдек қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар учун қишлоқ хўжалиги ерларининг норматив қийматига нисбатан 0,95 фоиз миқдорида белгиланган солиқ ставкаси сақлаб қолинмоқда.
  2. Қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерлар учун 2021 йилда амалда бўлган ер солиғининг базавий ставкалари ўртача 1,07 бараварга индексация қилинмоқда. Бунда солиқ ставкаларининг аниқ миқдорини маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан базавий ставкалар асосида туманнинг иқтисодий ривожланиши ва нуфузидан келиб чиқиб оширувчи ва камайтирувчи коэффициентларни қўллаган ҳолда аниқлаш тартиби сақлаб қолинмоқда.
  3. Солиқ юкининг кескин ошишига йўл қўймаслик мақсадида, 2022 йилда жисмоний шахслар (тадбиркорлик фаолиятида фойдаланиладиган ер участкаларидан ташқари) учун ҳисобланган солиқ суммаси 2021 йилда ҳисобланган солиқ суммасининг 1,3 бараваридан ошмаслиги лозимлиги белгиланди.
  4. Пасайтирилган солиқ ставкасини базавий солиқ ставкасига босқичма- босқич етказиш давом этмоқда. Бунинг учун Солиқ кодексининг 429-
 

моддасида назарда тутилган юридик шахсларнинг алоҳида объектлар билан банд бўлган ер участкалари учун солиқ ставкаларига нисбатан қўлланиладиган пасайтирувчи коэффициент 0,25 дан 0,3 гача оширилмоқда. Ягона иштирокчилари ногиронлиги бўлган шахсларнинг жамоат бирлашмаларидан иборат бўлган юридик шахсларга нисбатан ушбу тоифадаги солиқ тўловчилар учун солиқ юкини 2021 йил даражасида сақлаб қолиш мақсадида, ер солиғи ставкасига 0,25 коэффициенти сақлаб қолинмоқда.

Линияли объектларга нисбатан (Солиқ кодексининг 429-моддаси олтинчи қисмининг иккинчи-бешинчи хатбошилари) республиканинг ҳар бир тумани ва шаҳри бўйича ўртача белгиланган солиқ ставкасига 0,3 коэффициенти қўлланилади.

Ҳар бир туман ва шаҳар бўйича ўртача солиқ ставкаси қишлоқ хўжалиги учун мўлжалланмаган ер участкаси жойлашган жойдаги солиқ органи томонидан халқ депутатлари туман ва шаҳар Кенгашлари белгилаган солиқ ставкалари асосида аниқланади ҳамда улар ҳар йили 5 январга қадар солиқ тўловчилар эътиборига етказилади.

  1. Қонун ҳужжатларида юридик шахслардан олинадиган ер солиғига нисбатан оширилган солиқ ставкаларини белгилаш йўли билан таъсир чоралари қўлланилиши мумкин бўлган объектларни солиққа тортиш тартиби сақланиб қолинмоқда. Бунда, ушбу ер участкаларига Солиқ кодексининг 428-моддасида кўрсатилган солиқ имтиёзлари татбиқ этилмайди.
  2. Геология-қидирув ва (ёки) қидирув ишлари учун ажратилган ер участкалари юридик шахслардан олинадиган ер солиғи солиқ солиш объектидан чиқариб ташланмоқда.
  3. Солиқ тўловчиларга қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерлар учун ер солиғи бўйича жорий солиқ даври учун солиқ ҳисоботларини 2022 йил 1 февралга қадар тақдим этиш ҳуқуқи берилмоқда. Бунда, ушбу солиқни тўлаш, айланмадан солиқ тўловчилар тоифасига кирмайдиган солиқ тўловчилар томонидан йиллик сумманинг ўн иккидан бир қисми миқдорида 2022 йилнинг 20 январига қадар амалга оширилади.

Сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ бўйича:

  1. Сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқни ҳисоблаш ва тўлаш тартиби сақланиб қолинмоқда.
  2. 2021 йилда амалда бўлган солиқ ставкалари ўртача 1,1 бараварга, иқтисодиётнинг айрим тармоқлари (саноат корхоналари, электр станциялари ва коммунал хўжаликлардан ташқари) учун эса, 1,3 бараварга индексация қилиниб, қуйидаги миқдорларда белгиланади:
 

 

т/р

 

Солиқ тўловчилар ва солиқ солиш объектлари

1 куб. м. учун солиқ ставкаси, (сўмда):

ер усти сув ресурслари
манбалари
ер ости сув ресурслари
манбалари

1.

Иқтисодиётнинг           барча тармоқларидаги корхоналар, (бундан 2 ва 3-бандларда кўрсатилганлари мустасно), шунингдек якка тартибдаги
тадбиркорлар

 

 

240

 

 

290

2.

Саноат корхоналари

520

620

3.

Электр     станциялари     ва коммунал хизмат кўрсатиш
корхоналари

 

80

 

100

4.

Қишлоқ хўжалиги ерларини суғориш ва балиқларни ўстириш (етиштириш) учун фойдаланиладиган сув ҳажми, шу    жумладан    деҳқон
хўжаликлари

 

 

40

 

 

40

5.

Автотранспорт воситаларини ювиш учун ишлатилган сув ҳажми

 

2 190

 

2 190

6.

Алкоголсиз ичимликларни ҳамда пиво ва винодан ташқари алкоголь    маҳсулотларини
ишлаб чиқариш учун фойдаланиладиган сув ҳажми

 

27 700

 

27 700

Бунда, қишлоқ хўжалиги ерларини суғориш ва балиқ етиштириш (ўстириш), шу жумладан деҳқон хўжаликлари учун фойдаланиладиган сув ҳажми бўйича солиқ ставкалари 2021 йил даражасида (1 кубометр учун 40 сўм). сақланиб қолинади.

Ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ бўйича:

  1. “Ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ” бўлими янги таҳрирда баён этилди ва ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқни ҳисоблаш тартибини такомиллаштиришни назарда тутмоқда.
  2. Фойдали қазилмаларнинг барча турлари бўйича (углеводородлар ва металлардан ташқари) ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқни ҳисоблаш ва тўлаш тартиби сақланиб қолмоқда.
  3. Солиқ солинадиган қазиб олинган (ажратиб олинган) фойдали қазилмаларнинг ҳажмини белгилаш тартиби аниқлаштирилмоқда. Xусусан, солиқ солиш объекти қазиб олиш (ажратиб олиш), бирламчи ишлов бериш,
 

қайта ишлаш ва транспортда ташишнинг бутун технологик цикли доирасида юзага келадиган технологик йўқотишларни ҳисобга олган ҳолда, қонунчиликда белгиланган тартибда ваколатли орган томонидан тасдиқланган нормалар доирасида, бундай нормалар мавжуд бўлмаганда эса - солиқ тўловчи томонидан тасдиқланган нормалар доирасида аниқланади.

  1. Углеводородлар бўйича солиқ солиш базасини аниқлаш бўйича қуйидаги тартиб киритилмоқда:

қазиб олинган углеводородлар ҳажмини реализация қилишда – ўртача ўлчанган реализация қилиш нархидан келиб чиққан ҳолда;

қазиб олинган табиий газ ва (ёки) нефтни мустақил равишда ёхуд қайтариш шарти билан қайта ишлашга бериш асосида қайта ишлаш амалга оширилганда – ушбу фойдали қазилмалардан олинган маҳсулотларни реализация қилиш нархидан келиб чиқиб, уларга солиқ тўловчи томонидан дастлабки ишлов бериш, қайта ишлаш ва транспортда ташиш харажатларини чегириб ташланган ҳолда.

  1. Металлар бўйича (қимматбаҳо, рангли ва радиоактив металлар, нодир элементлар ва нодир ер элементларини) солиқ базаси қуйидагича аниқланади: а) олтин, кумуш, платина, палладий, мис, рух, қўрғошин ва молибден

бўйича – ўртача арифметик биржа нархи ва ўртача олинган реализация қилиш

нархи ўртасида олинган энг юқори нархдан келиб чиқиб. Бунда:

руда (концентратни) реализация қилишда (олтин ва мисдан ташқари) – энг юқори нарх ушбу руданинг (концентратнинг) таркибида мавжуд бўлган металл ҳажмига нисбатан унга ишлов бериш (уни бойитиш), уни қайта ишлаш (аффинаж) ва (ёки) транспорт харажатлари чегириб ташланган ҳолда қўлланилади.

олтин ва мисни реализация қилишда – энг юқори нарх ушбу руда, концентрат ва (ёки) қайта ишлашнинг якуний маҳсулоти (тайёр маҳсулот) таркибида мавжуд бўлган металл ҳажмига нисбатан унга ишлов бериш (уни бойитиш), қайта ишлаш (аффинаж) ва транспорт харажатлари чегириб ташланмаган ҳолда қўлланилади. Бунда солиқ тўловчи олтин ва мис бўйича солиқ базасини ушбу харажатларни чегириб ташлаган ҳолда белгилашга ҳақли;

мустақил равишда ёхуд қайтариш шарти билан қайта ишлашга бериш асосида ажратиб олинган кумуш, платина, палладий, рух, қўрғошин ёки молибденни реализация қилишда – энг юқори нарх бўйича, солиқ тўловчи томонидан унга ишлов бериш (уни бойитиш), қайта ишлаш ва (ёки) транспорт харажатлар чегириб ташланган ҳолда.

б) бошқа металлар бўйича – уларга ишлов бериш (уларни бойитиш), қайта ишлаш (аффинаж) ва (ёки) транспорт харажатлари чегириб ташланган ҳолда ўртача олинган реализация қилиш нархидан келиб чиққан ҳолда.

 
  1. Солиқ ставкалари бирхиллаштирилди ва гуруҳлаштирилди, фойдали қазилмалар алоҳида турлари бўйича солиқ ставкалари пасайтирилди ва қуйидаги миқдорда белгиланди:

Т/р

Фойдали

қазилмалар гуруҳи

 

Солиқ солиш объектининг номи

Солиқ

ставкалари, фоизларда

1.

Энергия манбалари

Нефть, табиий газ, газ конденсати

10

Утилизация   қилинган   табиий   газ, реализация қилинган ҳажми бўйича

5

Ер остига жойлаштирилган газ

2,6

Кўмир, ёнувчи сланцлар

4

2.

Қимматбаҳо металлар

Олтин, кумуш, палладий, платина ва платина гуруҳи, осмий ва бошқа қимматбаҳо металлар

 

7

3.

Рангли металлар

Мис,     қўрғошин,    рух,    молибден,

никель, кобальт, қалай, сурма, симоб, алюминий

 

7

Бошқа рангли металлар

10

4.

Радиоактив металлар, нодир элементлар ва нодир         ер элементлари

Уран, торий, радий

8

Вольфрам

2,7

Рений, селен, теллур, индий, висмут, тантал, ниобий, бериллий, литий, рубидий,   цезий,   галий,   титан,

цирконий, гафний, таллий, кадмий

 

8

Лантан   ва    лантаноидлар,    иттрий, скандий

8

Бошқа радиоактив металлар, нодир элементлар ва нодир ер элементлари

8

5.

Нодир       тош хомашёси

Феруза, лиственит, родонит, змеевик, мармар йўл-йўл ақиқ, кахолонг, яшма, халцедон, ақиқ, гематит ва бошқа қимматбаҳо,  ярим  қимматбаҳо  ва

зеб-зийнат учун тошлар хомашёси

 

 

10

6.

Қора металлар

Темир

5

Титан, марганец, хром, ванадий ва бошқа қора металлар

4

7.

Кон-кимё хомашёси

Минерал пигментлар

5,5

Йод

4,8

Минерал тузлар (тош туз (овқатга ишлатиладигани), калий тузи, сульфат тузи),                    карбонат                    хомашёси (оҳактошлар, доломитлар), минерал ўғитлар (глауконит, фосфоритлар ва

бошқалар) ҳамда бошқа кон-кимё хомашёси

 

3,5, бироқ

5 000

сўм/куб.м дан кам бўлмаган

8.

Кон-руда хомашёси

Эрувчан шпат, дала шпати хомашёси, кварц ва кварцит, каолин (реализация қилинган  ҳажми  бўйича),  табиий

графит

 

7,9

Шиша хом ашёси, кварц қум, брусит мармар

3

Тальк    ва    тальк    тоши,              талькли магнезит, волластонит, асбест, барит,

вермикулит,    қолиплаш                        хомашёси, фельзит

 

4

Серпентинит    ва    бошқа    кон-руда хомашёси

5

9.

Норуда қурилиш

материаллари

Цемент ишлаб чиқариш учун мўлжалланган оҳактошдан ташқари цемент хомашёси

 

5

Цемент           ишлаб чиқаришга мўлжалланган оҳактош

22 500

сўм/тонна*

Табиий безактошдан блоклар, арраланадиган харсангтош, харсангтош, гипс тоши, гипс ва ангидрид, ганч, мармар, оҳактош-чиғаноқ, оҳактош (цемент ва оҳак ишлаб чиқариш учун мўлжалланган оҳактошдан ташқари), доломитлар, қурилишда ишлатиладиган майда тошлар, базальт, гранитлар, гранодиоритлар, граносиенитлар, сиенитлар, порфиритлар, диабаз-порфиритлар, габбро, сланец жинслари, карбонат хомашёси,

Травертин

 

 

 

 

5, бироқ 5 000 сўм/куб.м дан кам бўлмаган

Ғишт-черепица хомашёси, лёсслар ва лёссимон жинслар, қурилиш қуми, қумтошлар, қум-шағал аралашмаси

5, бироқ 3 750 сўм/куб.м дан кам бўлмаган

Оҳак ишлаб чиқаришга мўлжалланган

оҳактош, фарфор хомашёси, керамзит хомашёси, мергел, аргиллитлар, вулқон жинслари, пелитли туффитлар, минерал тола ишлаб чиқариш учун базальт, диабаз, глиеж, андезибазальт, темир таркибли қўшимчалар, магнетит - гематитли жинслар ва бошқа норуда қурилиш материаллари ҳамда кенг тарқалган фойдали қазилмалар

 

5

10.

Техноген минерал ҳосилалардан ажратиб олинган

фойдали қазилмалар

Асосий
фойдали
қазилмани
қазиб
олганлик учун
солиқ
ставкасининг
50 фоизи
  1. Солиқ тўловчиларнинг алоҳида тоифаси учун Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан оширилган солиқ ставкаларни белгилаш тартиби сақланиб қолинмоқда. Хусусан, 2022 йил 1 январдан бошлаб қўйидаги миқдорларда солиқ ставкалари белгиланди:

“Навоий кон-металлургия комбинати” АЖ, “Олмалиқ кон-металлургия комбинати” АЖ учун олтин бўйича – 10 фоиз, паладий, кумуш ва мис бўйича – 15 фоиз;

“Ўзбекнефтегаз” АЖ учун нефть, табиий газ ва газ конденсати бўйича 15 фоиз.

Маҳсулот тақсимотига оид битимлар доирасида белгиланган солиқ ставкалари сақланиб қолинмоқда.

Бунда агар, давлат улуши устун мавқега эга бўлган корхоналар (“Навоий кон-металлургия комбинати” АЖ, “Олмалиқ кон-металлургия комбинати” ва “Ўзбекнефтегаз” АЖ) 2022 йил 1 январдан кейин қазиб олиш бошланган ер қаъри участкасида углеводородларни, қимматбаҳо, рангли ва радиоактив металларни, нодир элементларни ва нодир ер элементларини қазиб олишни (ажратиб олишни) амалга оширса, ушбу конларга нисбатан улар Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 452-моддаси биринчи қисмида белгиланган ер қаъридан фойдаланганлик учун пасайтирилган солиқ ставкаларини қўллаши мумкин.

  1. Юридик шахслар учун солиқ даври сифатида амалдаги календарь йили ўрнига чорак белгиланмоқда.

Фойдали қазилмаларни қазиб олганлик учун махсус рента солиғи (янги солиқ).

  1. Фойдали қазилмаларни қазиб олганлик учун махсус рента солиғини ҳисоблаш ва тўлаш тартиби Солиқ кодексининг “Фойдали қазилмаларни қазиб олганлик учун махсус рента солиғи” XVIII1-бўлимида назарда тутилган.
 
  1. Фойдали қазилмаларни қазиб олганлик учун махсус рента солиғи тўловчилари қуйидагиларни қазиб олувчи юридик шахслар ҳисобланади:

қимматбаҳо, рангли ва (ёки) радиоактив металлар, нодир элементлар ва нодир ер элементлари ва (ёки) уларни техноген минерал ҳосилалардан ажратиб олувчилар;

углеводород хом ашёси (табиий газ, газ конденсати ва нефт).

  1. Фойдали қазилмаларни қазиб олганлик учун махсус рента солиғи металл ва углеводород хом ашёларини 2022 йил 1 январдан кейин қазиб олиш бошланган, лицензияланган участкаларга татбиқ этилади.

Айланмадан олинадиган солиқ бўйича:

  1. Айланмадан олинадиган солиқнинг солиқ тўловчилари сафи, солиқ ставкалари ҳамда солиқни ҳисоблаш тартиби сақлаб қолинмоқда.
  2. Амалда ҳар чораклик бўлган солиқ ҳисоботи даври ҳар ойликка ўтказилмоқда.
  3. Қўшилган қиймат солиғи ва фойда солиғи тўлашга ўтиш тартиби аниқлаштирилмоқда:

Ўзбекистон Республикасининг божхона чегараси орқали товарларни олиб киришни (импортни) амалга оширувчи юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар қайси сана олдинроқ келишига қараб, улар импорт шартномаси тузилган ёки товарларни олиб кирилган (импорт қилинган) санадан бошлаб;

акциз солиғи тўланадиган товарларни (хизматларни) ишлаб чиқарувчи ва (ёки) фойдали қазилмаларни қазиб олишни амалга оширувчи юридик шахслар, бензин, дизель ёқилғиси ва газни реализация қилишни амалга оширувчи юридик шахслар, лотореяларни ташкил этиш бўйича фаолиятни амалга оширувчи юридик шахслар, алкоголь маҳсулотлари, шу жумладан пивони чакана сотиш бўйича турғун савдо шохобчалари ва солиқ маслаҳатчилари тегишли рухсатномалар (лицензиялар)ни олган ёки фаолиятини бошлаганлиги тўғрисида ваколатли органни хабардор қилган санадан бошлаб;

юридик шахслар — қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчиларига, башарти уларда йигирма беш гектар ва ундан ортиқ суғориладиган қишлоқ хўжалиги экин майдони мавжуд бўлса, кўрсатилган ер участкасига бўлган ҳуқуқ ёки унинг майдони ўзгарганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар рўйхатга олинган санадан бошлаб;

оддий ширкат ишларини юритиш ўз зиммасига юклатилган ишончли шахсга – оддий ширкат шартномаси доирасида амалга оширилаётган фаолият бўйича оддий шериклик шартномаси тузилган санадан бошлаб;

 

бозорлар ва савдо комплекслари, нотижорат ташкилотлари давлат рўйхатидан ўтказилган санадан, бюджет ташкилотлари эса ташкил топган санадан эътиборан тўлашга ўтади.

  1. Солиқ органларига, агар битимнинг нархи товарларнинг (хизматларнинг) бозор қийматидан паст бўлса, айланмадан олинадиган солиқ бўйича солиқ базасига тузатиш киритиш ҳуқуқи берилмоқда, айнан қўшилган қиймат солиғидагидек.

Бошқа ўзгаришлар

  1. 2022 йил 1 январдан бошлаб қуйидагилар бекор қилинмоқда:

“Соғлом турмуш тарзи” платформаси доирасида алкоголь ва тамаки маҳсулотларини ишлаб чиқарувчилар учун белгиланган йиғим;

автотранспорт воситаларини сотиб олганлик ва (ёки) Ўзбекистон Республикаси ҳудудига вақтинчалик олиб кирганлик учун йиғим

  1. Умумий овқатланиш корхоналарига маҳаллий давлат ҳокимияти органларига ариза юбормасдан туриб, солиқ органларини хабардор қилган ҳолда айланмадан олинадиган солиқ, фойда солиғи, сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ, юридик шахслардан олинадиган ер солиғи, юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ ва йиғимлар бўйича 2021 йил 15 август ҳолатига кўра мавжуд қарздорликни, шунингдек, барча солиқлар бўйича жарима ва пеняларни 2022 йил 1 январдан 1 июлга қадар фоизларни ундирмасдан тенг миқдорларда кечиктириб (бўлиб-бўлиб) тўлаш ҳуқуқи берилмоқда.
  2. 2022 йил 1 январдан бошлаб тадбиркорлик субъектларига (бундан давлат улуши 50 фоиздан юқори бўлган корхоналар, ер қаъридан фойдаланувчилар ва акциз ости маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилар мустасно) умумий майдони 1 000 квадрат метрдан ортиқ бўлган ер участкаларига ва (ёки) бино ва иншоотларга нисбатан ҳуқуқини рўйхатдан ўтказишда қўлга киритганда мол-мулк солиғи ва ер солиғи бўйича ҳисобланган солиқларни тўлашни олти ой муддатга кечиктириш ҳуқуқи берилмоқда.

Кечиктирилган солиқлар суммаси давлат рўйхатидан ўтказилган ер участкалари, бино ва иншоотлар қийматидан ва (ёки) майдонидан келиб чиқиб ҳисобланган солиқлар миқдорида белгиланади.

  1. 2022 йил 1 январда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 1 апрелдаги “Соғлиқни сақлаш соҳасида хусусий секторни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-2863-сон қарори билан берилган солиқ имтиёзлари муддати тугамоқда.

Шу   билан   бирга,  солиқ   тўловчиларнинг   мазкур   тоифаси   Солиқ кодексида назарда тутилган солиқ имтиёзларни қўллашга ҳақли бўладилар:

қўшилган қиймат солиғи бўйича:

тиббиёт хизматларини   (бундан косметологик хизматлар мустасно) реализация қилиш бўйича айланмани озод қилиш (243-модда);

 

дори воситалари, тиббиёт учун мўлжалланган буюмлар, шунингдек дори воситаларини, тиббиёт мўлжалланган буюмларни ишлаб чиқариш учун қонунчиликда белгиланадиган рўйхат бўйича олиб кириладиган хом ашёни Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб киришда озод қилиш (246-модда);

ўхшаши Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилмайдиган, тасдиқланган рўйхат бўйича Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириладиган технологик асбоб-ускуналарни олиб киришни озод қилиш (246-модда ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 4 июндаги 352-сон қарори);

фойда солиғи бўйича – ноль даражали ставка белгиланган (косметологик хизматлар тиббиёт муассасаларидан ташқари) (337-модда);

мол-мулк солиғи – соғлиқни сақлаш объектлари озод қилиниши (414-модда);

ер солиғи бўйича – соғлиқни сақлаш объектлари билан банд бўлган ер участкалари озод қилиниши (428-модда).

Шунингдек,  солиқ  маъмуриятчилиги  соҳасидаги ўзгаришлар ҳам назарда тутилган. Хусусан, солиқ органларига ўз вақтида солиқ ҳисоботлари тақдим этилмаганлиги учун молиявий санкциялар бекор қилинмоқда.

 

Вазир ўринбосари        Д.Султонов

Aloqa ma'lumotlari
JOYLASHGAN MANZILIMIZ:
Manzil:
O'zbekiston, Toshkent sh. Yakkasaroy tumani Kichik Beshyog'och 124D. (Mo'ljal: San'at instituti)
Maslaxat olmoqchi bo'lsangiz?
Savol berish
Скрытое поле:
Ushbu qator to’ldirilishi shart
Ismingiz: *
Ushbu qator to’ldirilishi shart
e-mail*
Ushbu qator to’ldirilishi shart
Izoh:*
Ushbu qator to’ldirilishi shart
Согласие на обработку данных*
Rahmat! Shakl yuborildi